16:23 / 26.05.2021
2 243

Ҳиндистонлик жуфтлик самолёт бортида тўй уюштирди (видео)


Кадр: Twitter
Ҳиндистонда икки севишган мамлакатдаги карантин чекловлари сабаб самолёт бортида тўй қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортаётгани сабаб тўйни бекор қилган Тамил Надуда истиқомат қилувчи йигит-қиз оила қуриш мақсадида самолётни ижрага олди ва самода никоҳдан ўтди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ёшлар Мадураядан Тотукуди йўналиши бўйлаб ҳаракатланган самолётга 150 дан ортиқ меҳмонни таклиф этган. Аввалига самолёт фақатгина тўй саёҳати учун мўлжалланган. Кейинроқ икки севишган авиарейсни тўйни нишонлаш учун махсус буюртма қилгани маълум бўлган.
Жуфтлик карантин чекловларини бузгани сабаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг