00:10 / 28.05.2021
2 041

Байден коронавирус пандемиясининг сабабларини ўрганмоқчи


АҚШ президенти Жо Байден махсус хизматларга коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиш сабабларини аниқлашга кўрсатма берди.
Президент бўлганимдан кейин орадан ҳеч қанча ўтмай, миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчимдан разведка хизматига COVID-19нинг келиб чиқиши билан боғлиқ энг сўнгги таҳлиллар бўйича ҳисобот тайёрлашга кўрсатма беришни сўрадим”, – деди Байден.

Коронавирус касалланган ҳайвон орқали тарқалганми ёки лабораториядаги ҳодиса туфайлими – Оқ уй раҳбари ана шуни билмоқчи.

Президентнинг эътироф этишича, Америка разведкаси айни пайтда қайси тахминнинг ҳақиқатга яқинроқ эканлигини баҳолаш учун етарли маълумотга эга эмас. Байден якуний хулоса чиқарилиши учун саъй-ҳаракатларни тезлаштиришни ва ҳисоботни 90 кун ичида тайёрлашни истамоқда.

Коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери бор. Хитой ҳукумати буни қатъиян рад этиб келади.

Хитойда тадқиқот ўтказган Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти экспертлари ҳам коронавируснинг лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминни инкор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден коронавирус пандемиясининг сабабларини ўрганмоқчи