19:25 / 28.05.2021
1 281

Honda нархи 5,4 млн доллардан бошланадиган ҳашаматли самолётни яратди (видео)

Honda нархи 5,4 млн доллардан бошланадиган ҳашаматли самолётни яратди (видео)

Фото: Honda
Honda Aircraft Company авиация бўлинмаси енгил моторли HondaJet Elite S самолётининг янги версияси тасвирланган видеоролик билан бўлишди. Марка вакилларининг сўзларига кўра, самолётнинг яхшиланган версияси бизнес-авиациянинг янги жаҳон стандартига айланган, деб хабар беради Motor.

HondaJet Elite бизнес-жети илк бор Женевадаги Европа иш авиацияси кўргазмасида тақдим этилганди. Композит материаллардан тайёрланган фюзеляжга эга енгил моторли самолёт ўз синфидаги энг тинч ва тезкор машинага айланган. Моделнинг парвоз давомийлиги 2660 километрни ташкил этади, инновацион автопилот тизими, кўтарилиш ва қўниш бошқаруви HondaJet Elite’нинг дунёдаги энг хавфсиз бизнес-самолётлардан бирига айлантирган.

Эндиликда эса япон компаниясининг авиация бўлинмаси HondaJet Elite S номи остида машинанинг модернизация қилинган версиясини тақдим этди. Бизнес-жетнинг парвози давомийлиги 222 километрга, юк кўтариш қобилияти 90 килограммга оширилган. Яхшиланган модель анъанавий овозли буйруқларни алоқа аниқлиги ва самарадорлиги учун матнли хабарга айлантирадиган янги авионика функцияларига эга бўлган. Бундан ташқари, рул бошқарувининг такомиллаштирилган тизими учувчига келадиган босимни камайтириб, хавфсизлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Фото: Honda
HondaJet Elite S фюзеляжи тилларанг Luxe Gold, ҳаворанг Deep Sea Blue ва кул ранг Gunmetal рангларида сотувга чиқади. Марка вакилларининг сўзларига кўра, Hondaнинг инновацион машинаси чиқиши билан бизнес-авиацияда янги стандартни ўрнатган. HondaJet Elite S нархи 5,4 миллион доллардан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Honda нархи 5,4 млн доллардан бошланадиган ҳашаматли самолётни яратди (видео)