18:51 / 29.05.2021
2 150

Афғонистон ҳукумати толиблар билан тинчликка эришиш режасини ишлаб чиқди


Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракати билан тинчликка эришиш масалалари бўйича умумий режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Саид Тоййиб Жавод маълум қилди.
"Бизда тинчлик ўрнатиш бўйича умумий режа бор, аммо тинчликка ҳар икки томон муросаси орқали эришиш керак бўлади. Тинчлик – бу муроса қилиш, нариги томоннинг нуқтаи назарини қабул қилиш", деди у.

Элчи шунингдек, Афғонистон ҳукумати қандай масалаларда муросага тайёр эмаслигини ҳам айтди.
"Биз афғон фуқароларининг фундаментал ҳуқуқлари – сайлов, сиёсий жараёнларда қатнашиши масалаларида муросага бормаймиз. Аёллар учун эса таълим олиш ва эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиш борасида", - деди у.

Унинг таъкидлашича, толиблар "бошқа афғонлар билан биргаликда бир овозга эга бўлиши керак", аммо улар барча афғонларни фақат уларнинг қоидалари бўйича яшашга мажбурламасликлари лозим.
  •  "Толиблар шундай яшашни хоҳлашлари уларнинг ҳуқуқи. Аммо улар қолган аҳолини ҳам ўзларига бўйсунишга ва уларнинг қоидалари асосида яшашга мажбур қилмасликлари керак", - деди элчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ҳукумати толиблар билан тинчликка эришиш режасини ишлаб чиқди