08:30 / 31.05.2021
2 407

Уханлик вирусологнинг рафиқаси пандемиядан аввал коронавирусдан ўлгани айтилмоқда


Ухан вирусология институти ходимларидан бирининг рафиқаси пандемия бошланишидан олдин коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда Daily Caller нашри АҚШ Давлат департаментининг собиқ ходими Дэвид Ашерга асосланиб хабар берган.


Доналд Трамп маъмурияти даврида Ашер коронавируснинг келиб чиқиши бўйича текширув олиб борган. Ухан шаҳридаги Вирусология институти ходимининг рафиқаси 2019 йил декабрида COVID-19 қурбонларидан бири бўлганлиги ҳақидаги маълумотни ушбу лабораториянинг бошқа ходими Ашерга берган.


Дэвид Ашернинг сўзларига кўра, хитойлик расмийлар 2019 йил ноябр ва декабр ойларида коронавирусдан вафот этганлик статистикасини яширганлар. Трамп ҳам коронавируснинг келиб чиқишида Хитой ҳукуматини очиқдан очиқ айблаб келганди. 


Аввалроқ, британиялик профессор Ангус Далглиш ва норвег вирусологи Биргер Соренсен коронавирус сунъий яратилгани борасида «далиллар»ни топишганини маълум қилган.


Мазкур талқинга кўра, «хитойлик олимлар, жумладан, Америка университетлари билан биргаликда SARS-Cov-2 яратиш учун асбоб-ускуналар ясашган».


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уханлик вирусологнинг рафиқаси пандемиядан аввал коронавирусдан ўлгани айтилмоқда