09:00 / 03.06.2021
2 043

Америкалик миллиардер долларнинг ўрнини босишга қодир валютани маълум қилди

Америкалик миллиардер долларнинг ўрнини босишга қодир валютани маълум қилди

Фото: Global Look Press
Хитой юани жаҳон савдосида энг кўп ишлатиладиган валюталардан бирига айланади, деб таъкидлади америкалик миллиардер, Bridgewater Associates инвестиция компаниясининг асосчиси Рэй Далио. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Далионинг прогнозларига кўра, Хитойнинг расмий рақамли валютаси Америка валютасига қараганда анча яшовчанлигини исботлайди.
«Келажакда одамлар валюталарни ўзи танлайди ва кучли иқтисодий пойдеворга эга валюталар рақобатбардош бўлади, деб ҳисоблайман. Кўп мамлакатлар учун бу хавфга айланади», — деди Далио CNBC телеканали билан бўлган суҳбатда.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, АҚШ иқтисодиёти нафақат юаннинг мустаҳкамланиши, балки мамлакатдаги ички муаммолар, хусусан, америкаликларда қарздорлик даражасининг ўсиб бораётгани сабабли ҳам хавф остида қолиши мумкин.

26 май куни TeleTrade бош таҳлилчиси Марк Гойхман Россия рублининг геосиёсатда ижобий маълумотлар ва молия бозорларидаги хавфга бардошлилик фонида май ойининг охиригача мустаҳкамланиб боришини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, Жо Байден ва Владимир Путиннинг 15—16 июнь кунлари Женевада бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақидаги хабарлардан сўнг инвесторларда умид пайдо бўлди.

Январь ойида The Economist газетаси Россия рублини дунёнинг энг паст баҳоланган валютаси деб атади. «Бигмак индекси»га мувофиқ таҳлилчилар шундай хулосага келган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тадқиқот шуни кўрсатдики, рубль деярли 70 фоизга, тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатдаги аҳоли жон бошига ЯИМ даражаси бўйича эса деярли 50 фоизга пастроқ баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Америкалик миллиардер долларнинг ўрнини босишга қодир валютани маълум қилди