Қирғизистонда бортида махсус хизмат жангчилари бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Қирғизистонда бортида махсус хизмат жангчилари бўлган вертолёт ҳалокатга учради
Қирғизистон жанубида бортида “Альфа” махсус хизмати жангчилари бўлган Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа Ўш областининг Чўн-Алай районида содир бўлган. Қирғизистон ҳаво мудофааси кучларига қарашли вертолёт бортида 15 киши бўлган. Ҳалокат натижасида 13 киши жароҳатланган.

Таъкидланишича, жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар