00:34 / 06.06.2021
3 591

Эр-хотин бир йилда 20 нафар фарзандни дунёга келтиришди


Фото: «Instagram»
Эр-хотин бир йил ичида суррогат оналар ёрдамида 20 нафар фарзандни дунёга келтиришди, деб ёзмоқда «Mirror» газетаси. Болаларга қараш учун ёлланган 16 нафар энаганинг ўзига йилига 67,7 минг фунт стерлинг сарфлашмоқда.

Россиялик 23 ёшли Кристина Ўзтурк 57 ёшли бўлғуси эри — миллионер Галип Ўзтурк билан Грузияга саёҳати давомида танишган. Хабарда айтилишича, турк тадбиркори ўз ватанида бир умрга қамоққа ҳукм қилинганидан сўнг бу ерга қочиб келган экан...

Улар турмуш қуришди, кейин катта оила ҳақидаги қарашлари мос келди... Катта пул сарфлаб, суррогат оналар ёрдамида 20 нафар болани дунёга келтиришди. Айтилишича, гўдакларнинг энг каттаси — 14 ойлик, энг кичиги — 4 ойлик.
Фото: «Instagram»
Аммо эр-хотиннинг олдинги турмушидан ҳам фарзандлари бор экан. Кристинанинг олти яшар қизи бор, Галипнинг Туркияда қолиб кетган оиласида эса нақ тўққиз нафар фарзанди бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эр-хотин бир йилда 20 нафар фарзандни дунёга келтиришди