10:18 / 08.06.2021
1 709

Америкалик олимлар коронавирус сунъий йўл билан яратилганига исботлар келтиришди

Америкалик олимлар коронавирус сунъий йўл билан яратилганига исботлар келтиришди

Фото: Getty Images
Америкалик олимлар Стивен Куэя ва Ричард Мюллер SARS-CoV-2 сунъий йўл билан яратилганига ишора қилувчи исботларни келтиришди. Уларнинг бу ҳақдаги мақолалари The Wall Street Journal нашрида чоп этилди.

Олимлар коронавирусда CGG-CGG комбинациядаги геномлар кетма-кетлиги аниқлангани вирус лабораторияда яратилганидан дарак берувчи «сигнал» эканини айтишмоқда. Таъкидланишича, олимлар бундай кетма-кетликдан бирор вируснинг юқувчанлиги ёки ундан ўлим даражасини кучайтиришда фойдаланишади. Табиатда бундай геномлар кетма-кетлиги жуда кам учрайди.

«Коронавируснинг деярли бутун синфида табиий йўл билан пайдо бўлган CGG-CGG комбинацияси аниқланмади. Бу эса вируслар янги хоссаларга эга бўлишининг одатий усули ушбу вазиятда ишламаслигини англатади», деб айтишган олимлар.

Америкалик олимлар коронавирус сунъий усулда пайдо бўлганининг яна бир далили сифатида унинг генетик хилма-хиллигидаги кескин фарқланишни аташган. Вирус одамда унга мослашган, жуда агрессив ҳолатда пайдо бўлган. Бир неча ой давомида унинг бирор жиддий мутацияси кузатилмаган. Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳолат вирус одамга мослашиш узоқ давридан ўтгани ва шундан кейингина аҳоли орасида тарқалганидан дарак беради.

20 май куни АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитасида SARS-CoV-2 Уҳандаги вирусология институтидан ташқарига чиққанига ишора қилувчи исботлар борлигини маълум қилган.

Хитой эса ушбу айбловларни бўҳтон ва фитна деб атаб келмоқда. Мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасида «баъзи сиёсий кучлар пандемия бошидан бери бунда Хитойни айблашга уриниб келаётгани» айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар коронавирус сунъий йўл билан яратилганига исботлар келтиришди