16:33 / 14.06.2021
1 392

Ким Кардашьян бутунлай қўй юнги билан қопланган Lamborghini Urus’ни намойиш этди (видео)

Ким Кардашьян бутунлай қўй юнги билан қопланган Lamborghini Urus’ни намойиш этди (видео)

Америкалик актриса ва фотомодель Ким Кардашьян қўй юнгидан тикилган махсус мато билан тўлиқ қопланган Lamborghini Urus’ни намойиш этди. Кузов ва салонни қоплашда пахмоқ юнгни аяшмаган: фақат ёруғлик техникалар, ойна, шиналар, тепкилар, рулости ричаглар, қурилмалар панели ва ахборот-кўнгилочар тизим тачпадларига тегинилмаган. Ноодатий «пахмоқ» Урус — Кардашьянга тегишли кийим-кечак брендининг реклама кампаниясига айланган, деб хабар беради Motor.

Фото: Instagram / Ким Кардашьян
Ким Кардашьян «пахмоқ» Lamborghini фонида шу каби матодан тикилган кийимда фотосессия уюштирган. Аёллар учун мўлжалланган янги «қулай» кийим 14 июндан сотувга чиқади, Урус эса Калифорниядаги бутикларнинг бирида харидорларни жалб этиш учун хизмат қилади.
Кардашьяннинг юнгли Lamborghini Urus’и кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортишга улгурган. Бундан ташқари, бу каби кўринишда автомобиль умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатлана олади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ким Кардашьян илк бор Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатидан ўрин олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (1)


Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашьян бутунлай қўй юнги билан қопланган Lamborghini Urus’ни намойиш этди (видео)