15:23 / 15.06.2021
976

Лукашенко ҳозирги вазиятда беларусларни қуролдан фойдаланишга ўргатишни таклиф қилди

Лукашенко ҳозирги вазиятда беларусларни қуролдан фойдаланишга ўргатишни таклиф қилди

Фото: Reuters
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат аҳолиси қуролдан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак, деган фикрда. Бу ҳақда «БелТА» давлат агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Эртага жанг қилмаслигимизга ким кафолат беради? Сиз ҳам, мен ҳам, ҳеч биримиз кафолат беролмаймиз. Дунё умуман ақлдан озган. Худо сақласин-у, уруш ҳар қандай вақтда ҳар қайси жойда бошланиб қолиши мумкин», — дея огоҳлантирди Лукашенко ҳамда шу муносабат билан аҳолини ўқотар қуролдан фойдаланиш кўникмаларига ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ушбу гапларни Витебск вилоятига иш сафари чоғида айтган, у ерда Лукашенко ракеталар ва ўқотар қуроллар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш билан танишган.

Лукашенко қуролдан фойдаланиш сабоғи биринчи навбатда мамлакат қуролли кучларида хизмат қилмайдиганларга берилиши керак, деб ҳисоблайди. У буни «оғир даврларда жанг майдонида ўрганишга мажбур бўлмаслиги учун»  талабалардан бошлашга чақирди.

Аввалроқ Лукашенко мамлакат ўз қурол-яроғ ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйиши кераклигини айтган эди. «Агар Худо сақласин, қандайдир можаро, уруш бўлса, ҳар бир оила, ҳудудий органлар бутун қурол-яроғ комплекси билан қуролланган бўлиши керак. Шунда душман бизга яқинлашмаслик яхшироқ эканини тушунади», — деган у.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, қурол-яроғ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун Беларусь Россия тажрибасидан фойдаланиши мумкин, Россия бунга «мутлақо қарши эмас».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Лукашенко ҳозирги вазиятда беларусларни қуролдан фойдаланишга ўргатишни таклиф қилди