15:43 / 17.06.2021
16 783

Кремль Навальнийни АҚШга бериш шартини айтди


Фото: Reuters
Россия мухолифатчи Алексей Навальнийни унинг Америка фуқароси эканлиги ва махсус хизматларга ишлаши аниқланган тақдирда АҚШга бериши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Эхо Москвы» радиоси эфирида айтди.

«Агарда америкаликлар у Қўшма Штатлар фуқароси эканлигини ва махсус хизматларга ишлашини расман тасдиқлашсагина. Бошқачасига ҳеч қачон», — деди Песков.

Песковнинг қайд этишича, Навальний масаласи Владимир Путин ва Жо Байден ўртасида бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда кўтарилган.

«Мавзу кўтарилди, у АҚШ президенти томонидан илгари сурилди. Россия президенти бунга жавоб қайтарди», — дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, учрашув вақтида Навальнийни АҚШга бериш ёки кимгадир алмаштириш имконияти муҳокама қилинмаган.
Россия президенти саммитдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳам журналистларнинг Навальний борасида берган саволларига жавоб қайтарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Навальнийни АҚШга бериш шартини айтди