12:00 / 24.06.2021
2 142

Путин Рамзан Қодировга яна Чеченистон президентлиги учун номзодини қўйишни таклиф этди


Фото: «Kremlin.ru»
Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга ҳудудда бўлиб ўтадиган сайловларда яна ўз номзодини қўйиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилган.

Путин мазкур таклифни Қодиров билан видеоконференцалоқа тизими орқали суҳбат вақтида, Чеченистон раҳбари «ҳар қандай буйруқни бажаришга» тайёрлиги ҳақида гапирганидан кейин айтиб ўтган.

Путиннинг фикрича Қодировнинг шахсан иштироки остида Чеченистон Россия федерациясидаги энг хавфсиз субъектлардан бирига айланган.
«Сиз самарали фаолият олиб бормоқдасиз, вазиятни ичкаридан яхши биласиз, шу сабабли менимча сайловларда иштирок этишингиз ва ишни ўзингиз давом эттиришингиз керак деб ўйлайман. Сизга бу борада омад тилайман», — деган Путин.

Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2016 йилда у республика раҳбарлигига қайта сайланган ва 94,8 фоиз сайловчи иштирок этган сайловларда 97,56 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонганди. Чеченистонда сайловлар 2021 йил 19 сентябрь куни ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Рамзан Қодировга яна Чеченистон президентлиги учун номзодини қўйишни таклиф этди