12:38 / 24.06.2021
13 291

Италияда бир еврога уй-жой сотиб олиш мумкин


Фото: © depositphotos
Италиянинг Абруццо минтақасидаги Пратола-Пелиня вилоятида уйларни бир евро қийматида сотиш бошланди. Бу ҳақда Idealista олди-сотди нашри маълум қилган. Аҳоли пункти Адриатик денгизи ва йирик чанғи курортларидан 30 дақиқа узоқликда жойлашган.

Уйларни бундай арзон нарҳларда сотишни вилоят раҳбарияти ташландиқ уйларни қайта тиклаш мақсадида уюштирган. Ҳаммаси бўлиб қишлоқда 600 га яқин уй бўш. Ушбу биноларнинг кўплаб эгалари уйлар ташландиқ ҳолатда бўлганлиги сабабли ўз мулкларидан воз кечиб кетишган. Шунинг учун, улар уйларни рамзий қийматда бир еврога сотишга қарор қилишган.

Илк олди-сотди битимлар июл ойида имзоланиши маълум қилинган. Харидорлар бинони уч йил ичида қайта тиклашлари керак, шундан кейин улар бинолардан турар жой ёки тижорат мақсадларида фойдаланишлари мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг