
Фото: EPA
Афғонистонда ҳукумат қўшинлари «Толибон» жангариларини мамлакат шимолидаги бир нечта туманлардан сиқиб чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили Февад Омонга таяниб, Reporterly 23 июнь куни хабар берди.
Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолида «Толибон»га қарши ҳужумни кучайтирмоқда. Ҳарбийлар бешта туманни озод қилишга ва жангариларнинг қарши ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлди — бир кунда 200 га яқин жангари йўқ қилинди, яна юздан ортиғи ярадор қилинди.
Бундан ташқари, ҳукумат қўшинларининг ҳужумига маҳаллий аҳоли ҳам келиб қўшилди. Афғонистон вилоятларида одамлар ҳукумат жангчиларини қўллаб-қувватлаш учун ўз-ўзини мудофаа қилиш отрядларини тузмоқда.
АҚШ Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетмоқда, айни пайтгача АҚШ қўшинининг ярми мамлакатни тарк этишга улгурган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан Америка ҳарбийларининг Афғонистондан чиқарилиши бўйича маълумотлар фақат фоиз кўринишида тақдим этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар