19:30 / 27.06.2021
2 657

Америка разведкаси 17 йил ичида аниқланган 144 та номаълум учар жисм ҳақида ҳисобот берди


Фото: Daily Advant
АҚШ Миллий разведкаси директори идораси 2004 йилдан 2021 йилгача қайд этилган номаълум учар жисмлар (НУЖлар) ҳақида ҳисобот эълон қилди, деб ёзади Meduza.

Унда айтилишича, 17 йил ичида НУЖлар ҳақида 144 та хабар келиб тушган, шуларнинг 80 таси бир нечта кузатув манбалари, хусусан, асбоблар ёрдамида кузатиш манбаларидан юборилган.

НУЖларнинг Ердан ташқарида келиб чиққани бўйича ҳеч қандай далиллар олинмаган, дейилади маърузада. Ҳужжатда айтилишича, бир нечта эҳтимолий изоҳлар мавжуд. Баъзи ҳолларда табиий атмосфера ҳодисалари, бошқаларида эса қушлар, метеозонлар, ҳаво шарлари ёки ҳаваскорларнинг дронлари номаълум учар жисмлар сифатида қабул қилинган бўлиши мумкин.

НУЖлар Америка компаниялари томонидан махфий дастурлар доирасида олиб борилаётган қандайдир техника намуналарининг синовлари билан ҳам изоҳланиши мумкин. Бундан ташқари, шундай объектлар Россия, Хитой ёки бошқа мамлакат, шунингдек, нодавлат ташкилотлари томонидан яратилган техника бўлиши ҳам мумкин.

НУЖларнинг келиб чиқиши бўйича ягона изоҳ, маърузада таъкидланишича, йўқ. Аммо, дейилади ҳужжатда, бундай объектлар ҳаво маконида тўсиқлар яратиш орқали авиақатновларга таҳдид солиш билан бирга, миллий хавфсизлик учун ҳам хатардир, чунки бунда гап бошқа давлатлар томонидан америкалик ҳарбийлар устидан жосуслик ёки янги технологиялар намойиши ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

Пентагон 2020 йил августида НУЖлар пайдо бўлиши ҳолатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилганини эълон қилганди. Шунингдек, аввалроқ АҚШ мудофаа идораси НУЖлар акс этган видеони эълон қилган, уларнинг келиб чиқишини аниқлашга муваффақ бўлинмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Пентагоннинг махфий архивларида ҳаракатланиш принципи тушунарсиз бўлган учар ликопчаларнинг фотосуратлари сақланиши ҳақида гапирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка разведкаси 17 йил ичида аниқланган 144 та номаълум учар жисм ҳақида ҳисобот берди