09:30 / 30.06.2021
2 315

АҚШ авиакомпанияси рекорд сонда самолёт буюртирди


АҚШнинг United Airlines Holdings авиакомпанияси пандемиядан кейин туризм соҳаси тикланишига умид қилган ҳолда 270та тор фюзеляжли Boeing ва Airbus самолётларидан сотиб олишини эълон қилди.

Бу компания тарихидаги ва охирги ўн йил ичида бир авиакомпания учун энг катта буюртма ҳисобланади.
Компания 200та Boeing 737 MAX ва 70та A321neo сотиб олишни режалаштирмоқда.

Компаниянинг ҳаво флоти аввал буюртирган самолётлари билан бирга яқин йилларда 500дан кўпроқ янги тор фюзеляжли самолётни ташкил қилади.

Ушбу самолётлардан тахминан 200таси 500та самолётдан иборат компания флотини кенгайтириш учун қўлланади. Яна 300та самолёт фойдаланишдан чиқариладиган Boeing 757-200 самолётлари ўрнини эгаллайди.

Авиакомпания янги самолётлар харид қилаётгани муносабати билан қўшимча 25 минг янги ходим, жумладан, учувчи, борткузатувчи ва механикларни ишга олишни режалаштирмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ авиакомпанияси рекорд сонда самолёт буюртирди