14:50 / 30.06.2021
2 162

Нью-Йоркда Илон Маскнинг ҳайкали пайдо бўлди


Миллиардер Илон Маск куни кеча ўзининг 50 ёшлик юбилейини нишонлади. Шу муносабат билан Public ижтимоий тармоғи Нью-Йоркда Tesla раҳбарининг бронзадан ишланган ҳайкалини ўрнатди.

Public вакиллари барча хоҳловчиларни ҳайкални томоша қилишга чақирди, чунки у атиги беш кун турганидан сўнг eBay аукционига қўйилади. Ҳайкал сотувидан тушган пул инвестиция мактабига хайрия қилинади.

Илон Маск SpaceX компаниясининг асосчиси, бош директори ва бош инженери, Tesla компаниясининг бош директори ҳисобланади. Унинг бойлиги 165,9 млрд долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда Илон Маскнинг ҳайкали пайдо бўлди