15:49 / 05.07.2021
2 424

“Толибон” Афғонистондан барча хорижий қўшинларнинг ўз муддатида олиб чиқилишини талаб қилди


Шахиннинг ушбу баёноти Афғонистонда дипломатлар ҳимоясини таъминлаш учун минг нафаргача хорижий ҳарбий қолиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотдан кейин янгради.

“Толибон” вакилининг таъкидлашича, бошқа давлатлар дипломатлари, ноҳукумат ташкилотлари ва фуқаролари толиблар нишонига айланмайди ва уларга ҳеч қандай ҳимоя талаб этилмайди.

“Биз уларга ҳеч қандай хавф солмаймиз”, деб айтган Шахин ва Афғонистон бундай шахсларнинг фаолиятига эҳтиёжманд эканини қўшимча қилган.

АҚШ ва НАТО давлатлари қўшинлари Афғонистонни апрел охирида тарк эта бошлаганди. Қўшинларни 11 сентябргача тўлиқ олиб чиқиш режалаштирилган.

The Telegraph нашри маълумотларига кўра, Британия Афғонистонда оз сондаги қўшинини қолдирмоқчи. Бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Уни Британия бош вазири Борис Жонсон 5 июлда мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қабул қилади. Британиялик ҳарбийларнинг Афғонистондаги вазифаси афғон ҳарбийларини ўқитишдан иборат бўлади.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ маъмуриятидаги юқори мансабдор шахсга таяниб, Вашингтон Афғонистонда мингга яқин ҳарбийни қолдириши мумкинлигини маълум қилганди. Таъкидланишича, америкалик ҳарбийлар АҚШ элчихонаси ва Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беради.    

Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида “Толибон”нинг фаоллашуви кузатилмоқда. Ҳаракат жангарилари май ойидан бери ҳукумат қўшинларига қарши катта кўламли амалиёт олиб бормоқда ва аксарият ҳолатларда уларни чекинишга мажбур қилмоқда. Айни вақтда толиблар мамлакатнинг 370 туманидан 110тасини назорат қилмоқда.

The Telegraph’нинг хабар беришича, ҳозирча Афғонистоннинг барча йирик шаҳарлари ва аҳоли пунктлари ҳукумат назорати остида қолмоқда, бироқ толибларнинг жадал суръатлар билан олғалаши Вашингтон ва НАТОни хавотирга солиб қўйди. Баъзи таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати бундай вазиятда 6-12 ой ичида ағдарилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” Афғонистондан барча хорижий қўшинларнинг ўз муддатида олиб чиқилишини талаб қилди