17:37 / 06.07.2021
2 677

Путин Афғонистон чегарасидаги вазиятда Тожикистонга ёрдам беришни ваъда қилди


“Тожик-афғон чегарасидаги мураккаб вазият батафсил муҳокама қилинди. Владимир Путин ҳам икки томонлама муносабатлар, ҳам Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида Тожикистонга зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади”, деб айтилган хабарда.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва расмий Кобул билан Афғонистонга қўшинлар олиб кириш масаласини муҳокама қилмаётганини маълум қилган.

Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси “Толибон” жангарилари ҳужуми остида Тожикистон ҳудудига мингдан кўпроқ афғон ҳарбийси ўтганини маълум қилган.

Толиблар 5 июлга ўтар кечаси Тожикистон билан умумий чегарага эга бўлган Бадаҳшон вилоятидаги бир нечта уезд устидан назоратни қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Афғонистон чегарасидаги вазиятда Тожикистонга ёрдам беришни ваъда қилди