19:50 / 09.07.2021
2 849

Тожикистон Қирғизистон билан чегарада отишма содир бўлганини маълум қилди


Тожикистон  давлат миллий хавфсизлик қўмитаси 8 июл куни тўрт нафар  қирғиз чегарачиси чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда Азия-Плюс хабар бермоқда.

Қўмита хабарига кўра, воқеа Сўғд вилоятининг Деваштич туманидаги Росровут ҳудудида содир бўлган. Отишма натижасида икки нафар қирғизистонлик ҳарбий жароҳатланган.

«Қирғиз ҳарбийлари аралаш – фуқаро ва ҳарбий либосда ҳамда ўточар қурол билан қуролланган бўлган. Улар 9 бош отни Деваштич туманидан Қирғизистон ҳудудига олиб ўтишга уринган», - дейилади қўмита баёнотида.

Қайд этилишича, қирғизистонлик чегарачилар тўхташ тўғрисидаги буйруққа бўйсунмаган ва тожик чегарачиларига қарата ўқ узган. Жавоб тариқасида узилган ўқдан икки нафар қирғиз чегарачиси жароҳатланган.
Икки мамлакат тегишли органлари воқеа жойига етиб келгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида яшовчи аҳоли ўртасидаги низо икки давлат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетганди. Тўқнашувларда ҳар икки томондан 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 300дан ортиқ киши жароҳатланди.
 
5 июн куни «Қорамиқ» чегара участкасида Тожикистон ва Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Тошиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар қўшинларни чегарадан олиб кетишга келишиб олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон Қирғизистон билан чегарада отишма содир бўлганини маълум қилди