
Фото: «ТАСС»
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2021 йилнинг 9 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили хабар қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Россия томонининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар