
Бу ҳақда TOLOnews телеканали мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, толиблар иккита назорат пунктига ҳужум қилишган. Қандаҳор полициясининг билдиришича, шаҳарга қўшимча кучлар жалб қилинган.
Аввалроқ, «Толибон» жангчилари Ҳирот вилоятидаги Эрон ва Туркманистон билан чегарадаги назорат пунктларини ўз назоратига олишгани, Тожикистон билан чегарада жойлашган Панж дарёсидаги кўприкда ўз байроғини ўрнатгани хабар қилинганди.
Москвадаги учрашувда «Толибон» ҳаракати Афғонистондан Россия ва Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланилишига йўл қўймаслигини маълум қилган. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарага ҳужум қилмасликка ваъда берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар