15:06 / 12.07.2021
1 024

Чехияда аёллар фамилияларини қўллашдан воз кечилди

Чехияда аёллар фамилияларини қўллашдан воз кечилди

Чехиялик аёллар эндиликда ҳужжатларда ўз фамилиялари охирида “ова” қўшимчасини қўлламасликлари мумкин. Республиканинг иш юритиш ҳақидаги қонунларига бу борадаги тегишли тузматмаларни президент Милош Земан имзолади.

Novinky.cz нашрининг хабар беришича, бунгача Чехияда аёллар фамилиялари охирига “ова” қўшимчаси қўшиб келинган. Бу қоида хорижлик аёллар фамилияларини кўрсатишда ҳам қўлланган.

Мисол учун, Германия канцлери Ангела Меркель Чехияда “Merkelová”, америкалик сиёсатчи Хиллари Клинтон эса “Klintonová” деб айтилган.

Ушбу қўшимчани фақатгина хорижий фуқаролар билан никоҳда бўлган ва бошқа давлатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чехиялик аёлларга қўлламасликка рухсат берилган.

Бироқ тилшунослар бу тузатмага қарши чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, ушбу қўшимчадан воз кечилиши ҳужжатларда гап эркак ёки аёл ҳақида кетаётганини билишда чалкашликка олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Чехияда аёллар фамилияларини қўллашдан воз кечилди