18:30 / 12.07.2021
1 159

Туркманистон ҳукумати Тошкентга учаётган Эрон самолётининг мамлакат ҳудудидан ўтишига рухсат бермади

Туркманистон ҳукумати Тошкентга учаётган Эрон самолётининг мамлакат ҳудудидан ўтишига рухсат бермади

Фото: Pinterest
Эрондан Ўзбекистонга учган самолёт Туркманистон ҳукуматининг позицияси сабаб мамлакатга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Iranintl нашрига таяниб, Repost хабар берди. Самолёт бортида 170 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Загрос авиакомпаниясининг рейси Туркманистон томони мамлакат ҳудудидан учиб ўтишга берилган рухсатни кутилмаганда чақириб олган вақтда Тошкент томон парвоз қилаётган бўлган. Эрон расмийларининг маълум қилишича, бу компания парвоз ҳуқуқи учун тегишли маблағни тўламагани сабаб юзага келган.

Самолёт Эроннинг Машҳад шаҳрига келиб қўнган. Шундан сўнг йўловчиларда яна бир муаммо юзага келган. Маълум бўлишича, уларнинг паспортига чиқиб кетишга рухсат муҳри қўйилгани сабаб йўловчилар самолётдан мамлакат ҳудудида чиқа олмайди.
Iranintl Эрон компанияси ва ҳукумати билан содир бўлган молиявий муаммо Америка санкциялари сабаб юзага келганини ёзмоқда. Санкциялар сабаб хориж валютаси халқаро банк тизимлари орқали Эронга ўтказилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Биргаликдаги ҳаракатлар режаси» деб номланадиган келишув 2015 йил ёзида Теҳрон ҳамда бешта воситачи мамлакат ўртасида имзоланган. Кейинчалик Эрон мазкур келишувни қўпол равишда бузганликда айбланди. 2018 йил май ойи бошида АҚШ келишувдан бир томонлама чиқишини эълон қилди ва Эронга қарши санкциялар қайта жорий қилинганини билдирди. Эрон эса келишув шартларига ортиқ риоя қилмаслиги ва 2020 йил январдан мазкур шартномадан тўлиқ чиққанини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Туркманистон ҳукумати Тошкентга учаётган Эрон самолётининг мамлакат ҳудудидан ўтишига рухсат бермади