19:30 / 12.07.2021
3 864

Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва тожикистонлик 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва тожикистонлик 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Усть-Ижор қишлоғи ҳудудидаги дарахтзордан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган икки ўсмирнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда «78.ru» ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.

«Мегаполис»нинг маълум қилишича, жасадлар 10 июль куни соат 12:00 атрофида Загородная кўчасидаги темир йўл кесишмасидан 100 метр нарида топилган. Қиз бир ой олдин 15 ёшга тўлган бўлиб, Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи Санкт-Петербургда яшайди, рўйхатдан ўтмаган.

Қизнинг онасининг айтишича, 9 июль куни тушдан кейин қизи ундан 100 рубль сўраган ва уйдан чиқиб кетган. Уйдан жасадлар топилган жойгача — тахминан икки километр. Илгари қиз оиласидан ҳеч қачон кетиб қолмаган.

Йигит эса 19 ёшда эканлиги, унинг Санкт-Петербургга Тожикистондан келгани ва Просвешения проспектида яшагани маълум.
Ёш йигит-қизнинг танасида зўравонлик аломатлари топилмаган. Терговчилар уларнинг ўлимига ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган деб тахмин қилмоқда. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва тожикистонлик 19 ёшли йигитнинг жасади топилди