22:55 / 14.07.2021
1 328

АҚШ июл охирида Америка визасини сўраган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлайди

АҚШ июл охирида Америка визасини сўраган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлайди

Фото: AP
АҚШ ҳукумати июл охирида аввалроқ Қўшма Штатларга иммиграцион виза сўраб мурожаат этганларни Афғонистондан эвакуация қилишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар берди.

Агентлик аввалроқ АҚШ ушбу жараён учун чартер рейсларини йўлга қўйишини ёзганди.
Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Жо Байден Америка ҳукумати ой охирида АҚШ кучларига кўмаклашган Афғонистон фуқароларини эвакуация қилишни бошлашини айтганди. Унинг сўзларига кўра, махсус иммиграцион виза сўраган афғонистонликлар ва уларнинг оила аъзолари авиарейслар орқали олиб чиқиб кетилади.

Байден Қўшма Штатлар «Америка кучлари билан ёнма-ён, хусусан, таржимон сифатида ишлаган афғон фуқароларини олиб кетишга кафолат бериши»ни билдирган.

Америка ОАВнинг маълумот беришича, АҚШ қўшинларига ёрдам берган 18 минг нафарга яқин афғон фуқаролари ва уларнинг 53 минг нафарга яқин оила аъзолари АҚШга иммиграцион виза олиш умидида. Аммо бу жуда узоқ жараён бўлгани боис уларни эвакуация қилишга қарор қилинган.

Америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари ва қонун чиқарувчилар Байден маъмуриятини афғонистонликларни Тинч океанида жойлашган АҚШга тегишли Гуам оролига жўнатишга чақирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШ июл охирида Америка визасини сўраган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлайди