
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси доирасида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюрди ва тадбир олдидан маҳаллий ҳамда хорижий ОАВ вакиллари билан учрашди.
Журналист Гулноза Ҳусанова Залмай Халилзоддан АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар учун 1 трлн доллардан ортиқ харажат қилгани, катта қурбонлар берилгани, бугунги кунда Афғонистоннинг катта қисми «Толибон» назоратига ўтгани АҚШнинг барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқариб қўяётгани ҳақида савол берди.
«20 йил олдинги Афғонистон ва бугунги Афғонистон фарқ қилади. Ҳар сафар Кобулга борганимда буни ҳис қиламан. Ўтган давр давомида Афғонистонда давлат бошқаруви шаклланди, демократик институтлар фаолияти йўлга қўйилди. «Ал-Қоида» ташкилоти йўқ қилинди.
Толиблар билан музокаралар давомида улар қўшни давлатларга ҳужум қилмаслик, Афғонистон ҳудудини АҚШ ва унинг иттифоқдошларига қарши курашувчи майдонга айлантирмасликка сўз бердилар», дея жавоб берди АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар