Фото: «Rossaprimavera»
COVID-19 билан оғриган беморларда, ҳатто сурункали касаллиги бўлмаганлар ва ёшларда ҳам асоратлар кузатиляпти. Бу ҳақда Ливерпуль университети профессори Юэн Ҳаррисонга асосланиб «The Lancet» журнали ёзмоқда.
«COVID-19 билан касалхонага тушган беморларда кўплаб асоратлар ривожланишига гувоҳ бўлдик. Ҳатто сурункали касаллиги бўлмаганлар ва ёшлар орасида ҳам. Бу муаммолар бутун тана аъзолари, айниқса, буйрак, юрак ва ўпкага хос бўлиб, беморлар коронавирусдан тузалиб, уйига жавоб берилганидан сўнг ҳам асоратлар уларни безовта қилишда давом этган», — таъкидлади Ҳаррисон.
Коронавирус нафақат ўпкага, балки тананинг бошқа тўқималаридаги ҳужайраларга, жумладан, бурун шиллиқ қавати, қизилўнгач, қон томирлари ва юракка ҳам таъсир қилади. Кўплаб беморларда ҳид билишнинг йўқолиши, овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимларидаги бузилишларга сабаб шу.
Бундан ташқари, COVID-19 мия фаолиятида жиддий бузилишларга олиб келиши, хусусан, иситма чақириши, вақтинчалик хотира бузилиши ва ақлий қобилият пасайишига сабаб бўлиши аниқланган. Америкалик шифокорларнинг сўнгги кузатувлари кўрсатишича, бу асоратларнинг аксарияти беморлар тузалганидан сўнг бир неча ойгача давом этган, қўшимча қилди Ҳаррисон.
Бундай муаммолар одамларга қанчалик тез-тез таъсир қилишини, шунингдек, ушбу зарарланишга мойил бўлган одамларнинг ёш тоифасини тушуниш учун профессор Ҳаррисон ҳамкасблари билан тадқиқот ўтказди. Улар 2020 йилнинг январь–август ойлари оралиғида коронавирус билан касалланган 70 мингга яқин бемор даволанган 300 та шифохонада тўпланган маълумотларни таҳлил қилишди.
Маълум бўлишича, ковидни юқтирганларнинг аксарияти 70 ёшлар атрофида бўлган, бироқ 19 ва ундан катта ёшдаги беморлар ҳам озчилик эмас. Британ шифохоналарига тушган ҳар иккинчи беморда, ёшидан қатъи назар, коронавирус асоратлари қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади