18:39 / 16.07.2021
2 734

Германияда тошқин қурбонлари сони кескин кўпайди


Фото: «Zv.zp.ua»
Германиянинг ғарбий қисмида тошқин туфайли ҳалок бўлганлар сони 93 кишига етди. Бу ҳақда ҳукумат ҳисоб-китобларига таяниб dpa агентлиги хабар бермоқда.

Aввалроқ немис матбуоти 81 киши вафот этгани ҳақида маълум қилганди. 1,3 мингдан ортиқ одам бедарак кетган.
Шимолий Рейн-Вестфалия ерида 43 киши ҳалок бўлди — аввалроқ 30 киши оламдан ўтгани маълум эди.

Бундан ташқари, мамлакатнинг ғарбий қисмида Эрфтштадт шаҳри яқинида уйлар қулаб тушган, қурбонлар мавжуд.
Мамлакат канцлери Aнгела Меркель таъкидлаганидек, фожианинг якуний кўлами яқин кунларда аниқ бўлади. Шунингдек, у яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди.

Мамлакат вице-канцлери Олаф Шольц табиий офатни иқлим ўзгариши билан боғламоқда.
Германияда душанба кунидан бери ёмғир тингани йўқ. Бу эса Европанинг ғарбий қисмида ташкил этилган «Бернд» циклонига сабаб бўлган. Об-ҳаво шароити ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларга ўз таъсирини ўтказди. У ерда дарёлар, шу жумладан, Рейн дарёлар қирғоғидан тошиб, кўчаларни сув босган.

Сув тошган йўллар ва бузилган кўприклар туфайли баъзи аҳоли пунктларига етиб бориш имконсиз. Шимолий Рейн-Вестфалиянинг бешта туманида эвакуация ишлари олиб борилмоқда, чунки тўғон бузилиши хавфи мавжуд. Маҳаллий дарё тошиб кетганидан сўнг 350 га яқин одам Трирдан олиб чиқилди. Рейн-Эрфт округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Тошқинлар нафақат Германияда, балки Бельгия ва Нидерландияда ҳам содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда тошқин қурбонлари сони кескин кўпайди