09:49 / 18.07.2021
2 222

Жо Байден маъмурияти 2,5 минг афғонистонликни АҚШга эвакуация қилмоқчи


Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Америка ҳукумати билан ҳамкорлик қилган 2500 афғонистонлик ва уларнинг оилаларини АҚШга кўчиришни режалаштирган. Бу ҳақда NBC News Оқ уйдаги манбаларига асосланиб, хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Вашингтон 10 минг афғонистонликни АҚШнинг хориждаги ҳарбий базаларига ёки учинчи мамлакатларга юбормоқчи. Улар Қўшма Штатларга иммиграция учун топширган ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар ўша ҳудудларда бўлиб туради.

АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш бошлангандан буён ҳуқуқ ҳимоячилари Байден маъмуриятидан АҚШ армиясига ёрдам берган афғонларни ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилиб келмоқда. Оқ уйнинг режаларига кўра, қочқинларнинг биринчи гуруҳи июль ойи охирида эвакуация қилинади.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Америка қўшинларига ёрдам берган, шу жумладан таржимонлик қилган 18 мингга яқин афғонистонлик ва яна уларнинг 53 минг оила аъзолари АҚШдан иммиграцион виза олишга умид қилмоқда. Бироқ бу жуда узоқ жараён, шунинг учун уларни эвакуация қилишга қарор қилинган.

Америкалик ҳуқуқ фаоллари ва қонунчилар Байден маъмуриятини ушбу афғонларни Тинч океанидаги АҚШга қарашли Гуам оролига жўнатишга чақирмоқда. The New York Times газетаси илгари ёзганидек, Афғонистон ҳудудидан эвакуация қилиш АҚШ визасини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнида имтиёз бермайди, шунингдек, агар аризалар рад этилса, бу одамлар ўз ватанига депортация қилинмаслигига ҳам кафолат бермайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден маъмурияти 2,5 минг афғонистонликни АҚШга эвакуация қилмоқчи