11:53 / 18.07.2021
2 630

Римда ҳаво шарлари кўтариб турувчи кўприк пайдо бўлди


Римда ҳаво шарлари ёрдамида кўтарилиб турувчи 18 метрли кўприк пайдо бўлди. Бу ҳақда AFP агентлининг Twitter’даги саҳифасига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Тибр дарёси устида жойлашган кўприк — бу вақтинчалик инсталляция ҳисобланади.

Ҳайкалтарош Оливье Гроссетанинг сўзларига кўра, бу каби инсталляцияни яратишга уни Палаццо Фарнезени қарама-қарши қирғоқ билан бирлаштиришни истаган, бироқ ўз лойиҳасини амалга оширишга улгурмаган Микеланжело илҳомлантирган.
18 метрли конструкция гелий билан тўлдирилган учта ҳаво шарига илинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Тайванда ўтказилган ҳаво шарлари фестивалида варраклардан бири уч ёшли қизалоқни ўзи билан осмонга учириб кетганди. Болакай улкан варракнинг ипларига ўралиб қолган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг