23:16 / 18.07.2021
2 633

«Толибон» Афғонистондаги муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш истагини билдирди


Фото: Depositphotos
Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати етакчиларидан бири Ҳибатулла Охунзода 18 июль, якшанба куни мамлакатдаги зиддият сиёсий йўл билан тартибга солинишини ёқлаб чиқди, деб ёзади «Интерфакс».

«Муваффақиятларга қарамай, ислом амирлиги (‘Толибон’ гуруҳи Афғонистонни шундай деб атайди) мамлакатнинг сиёсий тартибга солинишини қўллаб-қувватлайди», — дея унинг баёнотини келтириб ўтди Tolo News телеканали.

У Қатарнинг Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида шундай позицияни билдириб ўтди.
«Келинглар, муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилайлик, келинглар, мамлакатимизни инқироздан қутқарамиз», — деди у.

Афғонистон ҳукумати вакиллари ва «Толибон» аъзолари ўртасидаги музокаралар мамлакатдаги вазият кескинлашуви фонида бўлиб ўтмоқда. «Толибон» мамлакатнинг турли нуқталаридаги ҳудудларнинг катта қисмини ўз назорати остига олган.

Бу орада АҚШ Афғонистон армиясига учта Black Hawk вертолётини етказиб берди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа ва хавфсизлик кучлари матбуот котиби генерал Ажмал Умар Шинварий маълум қилди.

Аввалроқ Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб АҚШ яқин орада Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларига еттита Black Hawk вертолётини тақдим этишини ва бу жараён давом этишини маълум қилганди. Жанговар вертолётлар ёрдамида фронтлардаги вазият яхшиланиши ва жорий муаммолар авиация техникаси ёрдамида яхшироқ ҳал қилиниши таъкидланганди.

Ўтган ой Афғонистон Мудофаа вазирлиги АҚШ мамлакат HHKга 45 та жанговар вертолёт ва еттита А29 қирувчи самолётни етказиб беришини эълон қилганди.

Афғонистон ҳукумати кучлари ва «Толибон» ўртасидаги тўқнашувлар АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагач кучайди.

Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиш 29 апрелда бошланган, АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувга биноан жараён кузда якунланиши керак. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентининг 90 фоиздан кўпроғини олиб чиқиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистондаги муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш истагини билдирди