
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг «lambda» штамми тарқалишини қайд этган. Бу ҳақда ЖССТ Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керкхове маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билдиришича, шу йилнинг июн ойида COVID-19нинг янги тури — «lambda» штамми кенг тарқала бошлаган. Ушбу штамм биринчи марта 2020 йил декабрида Перуда рўйхатга олинганди.
«Ушбу штамм ҳозирги кунда 30 дан ортиқ мамлакатда аниқланган, асосан Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларида тарқалмоқда», — деб ёзди ЖССТ вакили «Twitter»даги саҳифасида.
Ван Керкховенинг қўшимча қилишича, ташкилот «lambda» штаммини синчковлик билан ўрганмоқда. Шунингдек, ЖССТга аъзо давлатларда коронавируснинг ушбу тури тарқалиши тўғрисида батафсил маълумот олиш мақсадида изчил ишлар олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар