Фото: Facebook
Россиянинг Тожикистон ҳудудидаги 201-ҳарбий базаси танкчилари Лаҳур полигонидан Афғонистон билан чегарадош Ҳарб майдон полигонигача 200 километр юриш қилди.
Марш давомида Т-72 танки экипажлари устунларнинг жанговар муҳофазаси, ернинг шартли зарарлантирилган жойларини енгиб ўтиш, саботаж ва разведка гуруҳлари ҳужуми ҳамда «душман»нинг ҳаво ҳужумларини қайтариш масалаларини ишлаб чиқди.
«Ҳозирда қўшинлар концентрацияси ҳудудида ҳарбий хизматчилар бошқарув пунктларини жойлаштирмоқда, ўт очиш позицияларига муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва техникани маскировка қилиш билан шуғулланмоқда», — дейилади хабарда.
Россия танклари полигонда 5—10 август кунлари бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида қатнашиш учун етиб келган. Машғулотларда Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчиларидан ташқари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам иштирок этади.
Машғулотлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида ўтказилмоқда.
Россиянинг Душанбедаги элчиси Игорь Лякин-Фроловнинг айтишича, «зарур бўлса, 201-база афғон террорчилик ташкилотларининг ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларини қайтаради». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?