12:30 / 21.07.2021
2 099

Дунёнинг энг бой одами – Жефф Безос коинотда бўлиб қайтди


Фото: Blue Origin
Бортида миллиардер, Amazon асосчиси Жефф Безос ва яна уч нафар одам бўлган New Shepard ҳаво кемаси космосга чиқиб муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «РБК» хабар берган.

«Капсула муваффақиятли қўнди! Ўз уйингга хуш келибсан, New Shepard экипажи. Бугун ҳақиқатан ҳам тарихий кун», — дейилган ҳаво кемасини ишлаб чиққан Blue Origin компаниясининг хабарномасида.

Фото: Blue Origin
New Shepard капсуласи космодромдан учгач тахминан 350 минг фунт масофани босиб ўтди, Ер атмосферасини фазодан ажратиб турувчи Кармана чизиғидан (Ердан 100 километр узоқликда) ўзган ҳолда коинотга чиқди. Парвоз тахминан 11 дақиқа давом этган.

Фото: Blue Origin
Парашютларда Ерга қайтиб тушган капсула, муваффақиятли қўнишни амалга оширганидан кейин Безос кемага яқинлашганларга иллюминатор орқали бош бармоғини юқорига кўтарган ҳолда ҳаммаси зўр эканини тушунтирган ва бир неча дақиқадан кейин капсуладан ташқарига чиққан. Безосдан кейин кемадаги бошқа йўловчилар, унинг укаси Марк, АҚШ Федерал авиацион бошқармаси биринчи аёл инспектори Уолли Франк ва 18 ёшли Оливер Деймен ҳам капсуладан ташқарига чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами – Жефф Безос коинотда бўлиб қайтди