19:30 / 22.07.2021
3 614

«Толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назоратга олганини эълон қилди


«Толибон» ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид Афғонистон чегараларининг 90 фоизига яқини ҳаракат назорати остида эканлигини айтди. Бу ҳақида у РИА Новости билан суҳбатда маълум қилган.

«Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон билан жами 90 фоизга яқин чегаралари бизнинг назоратимиздадир», деди Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳудудида қуролли ҳаракатлар тобора кучаймоқда. Ҳатто президент қароргоҳи яқинида ҳам ракеталар отилгани маълум бўлган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакиллари Москвада бўлиб ўтган музокараларда Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига ҳужум қилмасликка ваъда берганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг