2 455
«Толибон» Афғонистонни халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали бошқариш режасини маълум қилди
Фото: «РИА Новости»
«Толибон» Афғонистон халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали ҳукумат тузиш ниятида. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид «РИА Новости»га маълум қилди.
«Биз одамларнинг муаммоларини ҳал қиладиган давлат тузумини ўрнатмоқчимиз. Ислом ҳукумати ва биз хоҳлаган ҳукумат халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали тузилади», — деди Мужоҳид.
Унинг таъкидлашича, сайловлар хавф-хатарга, айниқса, Афғонистон 20 йилдан бери дуч келаётган сохталаштиришларга тўла.
«Афғонистонда бир нечта сайловлар бўлиб ўтди, улар ҳар сафар чуқур бўлинишларга олиб келди ва ҳатто хорижий кучлар иштирокисиз ҳам тез-тез можаролар келиб чиқишига сабаб бўлди, бу Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигига хавф туғдириб, миллатлараро низолар чиқарди. Шунинг учун бизга халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали яратиладиган бошқарув шакли керак» — деди «Толибон»нинг расмий вакили.
Аввалроқ Забиҳулла Мужоҳид «Толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини ўз назоратига олгани ҳақида айтганди. Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг Туркманистон, Эрон ва Покистон билан чегара ҳудудлари, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарасининг катта қисми «Толибон» қўлида. Шу билан бирга, «Толибон» Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ваъда берган.
20 июль куни эса Россия Афғонистон чегарасига ҳарбий техникасини жойлаштирди. Россия танклари полигонда 5—10 август кунлари бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида қатнашиш учун етиб келган. Машғулотларда Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчиларидан ташқари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам иштирок этади. Машғулотлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди