11:12 / 17.02.2015
8 996

Бокуда кир ёйишда эҳтиётсизлик қилган аёл бешинчи қаватдан йиқилиб тирик қолди

Бокуда кир ёйишда эҳтиётсизлик қилган аёл бешинчи қаватдан йиқилиб тирик қолди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрининг Низомий туманида 29 ёшли аёл балконда кир ёйиш вақтида эҳтиётсизлик қилиб, бешинчи қаватдан йиқилиб тушди, деб хабар бермоқда «1news.az».

Низомий тумани полиция бошқармаси маълумотига кўра, аёл шифохонага олиб борилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланган. Ҳозирда ушбу ҳолатга аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл балконда сирпаниб йиқилган, эри унинг қўлидан ушлаб қолишга ҳаракат қилган. Афсуски бунинг имкони бўлмаган, аёл унинг қўлидан чиқиб ерга қулаган. У асфальтга эмас, балки ерга тушгани учун тирик қолгани тахмин қилинмоқда.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бокуда кир ёйишда эҳтиётсизлик қилган аёл бешинчи қаватдан йиқилиб тирик қолди