12:39 / 25.07.2021
4 420

«Бизни сотиб юборганмисизлар?» — Россияга ишлаш учун юборилган ўзбекистонликлар шикоят билан чиқди


Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 нафар ўзбекистонликлар видеомурожаат билан чиқди. Мазкур видеомурожаат Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, видеомурожаатда 41 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон филиали орқали Россияга ишга жўнатилгани, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмагани, ваъда қилинган маош тўланмаётгани таъкидланган.

Видеомурожаатдаги фуқароларнинг таъкидлашича, уларга ойига 33—50 минг рубль ваъда қилинган. Аммо улар кунига 120—130 рублдан маош олган.

«Бугундан ишга чиқдик, мен 130 рубль, қолганлар 120 рублдан пул топишди. Бизга 33—50 минггача ваъда қилинган. Йўлкирага 500 доллар сарфлаб келганмиз. Бу қарзни ҳам тўлаш керак. Бизни сотиб юборганмисизлар, тушунмаяпмиз», — дейилади видеомурожаатда.
Қўмита томонидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилди.

«Ҳолат бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинади», — дейилади Сенат хабарида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг