17:32 / 25.07.2021
2 781

Африка жанубида рекорд даражада совуқ ҳаво қайд этилиб, қор ёғди (видео)



Айни пайтда қиш мавсумини бошдан кечираётган Жанубий Африка Республикасининг марказий қисмида метеорологлар рекорд даражада паст ҳароратни қайд этди, деб ёзади «ТАСС».

Хусусан, 24 июль, шанбага ўтар кечаси мамлакатнинг 19 та туманида совуқ ҳаво бўйича тарихий рекордлар янгиланди.
Масалан, Кимберли шаҳрида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -9,9 даражага тенг бўлди. Бундай паст ҳарорат кўрсаткичлари минтақада метеорологик кузатувлар тарихида биринчи марта қайд этилди.

ЖАРнинг аҳоли сони бўйича энг йирик шаҳри — Йоханнесбургда ҳаво ҳарорати кечаси -7 даражагача тушиб кетди.
Совуқ ҳаво бўйича бундан олдинги рекорд бу ерда 1995 йил 19 июлда кузатилган эди — -6,3 даража.

Шунингдек, қайд этилишича, мамлакатнинг айрим туманларида кўп йиллардан буён биринчи марта қор ёғган. Кўплаб автомобиль йўллари музлагани туфайли ёпиб қўйилган.

Паст ҳароратли об-ҳаво Африканинг жанубий қисмига Антарктикадан кириб келган. Совуқ ҳаво ЖАРда бир ҳафтага яқин сақланиб қолиши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африка жанубида рекорд даражада совуқ ҳаво қайд этилиб, қор ёғди (видео)