18:30 / 26.07.2021
4 076

TikTok’да Леонардо Ди Каприонинг эгизаги пайдо бўлди (видео)

TikTok’да Леонардо Ди Каприонинг эгизаги пайдо бўлди (видео)

Фото: Legion Media
TikTok ижтимоий тармоғида @Cody_the_prodigy никли фойдаланувчи ҳамкасби билан тушган ролигини эълон қилиб, ўз аккаунтини машҳур қилиб юборди, деб ёзади Esquire.

«Бу йигит Леонардо Ди Каприога қуйиб қўйгандек ўхшайди», — деб ёзади тиктокер роликка ва миллионлаб интернет фойдаланувчилар унинг фикрига қўшилган.

Қисқа вақт ичида видео 4,5 миллионта лайк тўплаган ва 22,7 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган. Ди Каприо эгизагининг исми Жеймс Рейнолдс. Унинг ҳамкасби Рейнолдс билан тушган видеоларини жойлаштиришни давом этган.

Кейинроқ тиктокер Жеймсга биринчи роликдаги томоша қилинишлар сонини кўрсатиб, унинг реакциясини видеога олган.
Шундан сўнг Жеймс ҳам TikTok’да аккаунт очган, аммо ҳозирда унинг обуначилари у қадар кўп эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » TikTok’да Леонардо Ди Каприонинг эгизаги пайдо бўлди (видео)
[/banner_pushhouse