19:25 / 28.07.2021
2 644

Россияга борувчи ўзбекистонликлар 1 сентябрдан махсус мобил иловадан фойдаланиши керак бўлади


Фото: «РИА Новости»
Ўзбекистон лабораториялари «Путешествую без COVID-19» («COVID-19’сиз саёҳат қиламан») иловасига қўшилди, ПЗР-тестини 87 пунктда топшириш мумкин деб хабар бермоқда Spot ушбу сервисни ишлаб чиққан Евросиё тараққиёт банкининг Рақамли ташаббуслар жамғармасига таяниб.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга Озарбайжон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудларидан келганлар учун ушбу иловадан фойдаланиш мажбурий бўлади.

Бугунги кунда ушбу иловадан Россияга келишда Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатлар: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларидан келганлар томонидан фаол фойдаланилмоқда. Фойдаланувчилар ушбу иловани 530 минг мартадан кўпроқ юклаган ва у орқали 600 мингдан ортиқ ПЗР-тест натижаларини олган.

Кейинчалик иловада акс этиши учун таҳлилларни 1942 пунктда топшириш мумкин. Арманистонда 62 та пункт очилган, Беларусда — 48 та, Қозоғистонда — 424 та, Қирғизистонда — 144 та, Россияда —1100 та, Тожикистонда — 77 та, Ўзбекистонда — 87 та. Иловани App Store, Google Play ва AppGallery (Huawei иловалар дўкони)да юклаб олиш мумкин.

«Путешествую без COVID-19» иловасининг вазифаси — коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш.

Рақамли ечим касаллик тарқалиш хавфини камайтиради ва давлатлараро даражада ишончли бошқарув тизимини таъминлайди.
Шу билан бирга, дастурнинг ўзига хослиги шундаки, трансчегаравий маълумотлар алмашинуви пайтида фуқароларнинг шахсий маълумотлари узатилмайди. Барча маълумотлар фақат тест ўтказилган миллий даражада қолади. Натижада шахсий маълумотларни қайта ишлаш фақат миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияга борувчи ўзбекистонликлар 1 сентябрдан махсус мобил иловадан фойдаланиши керак бўлади