Фото: «РИА Новости»
COVID-19’га қарши эмлаш курсини тўлиқ олган айрим кишилар коронавируснинг «ҳиндча» (дельта) штаммини бошқаларга, шу жумладан, эмланмаганларга ҳам юқтириши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) раҳбари Рошел Валенскийга асосланиб NBC News хабар берди.
CDC раҳбарининг таъкидлашича, вакциналар фуқароларни COVID-19’нинг оғир шаклидан, касалхонага ётқизилиш ва ўлимдан ҳимоялашга «алоҳида ҳисса» қўшади. Аммо айрим ҳолларда тўлиқ эмланган одам вирусни юқтирганда, унинг танасидаги вирус юки эмланмасдан вирус юқтирган одамникига ўхшаш бўлади.
Валенскийнинг таъкидлашича, дельта штаммга чалинган одамлар касалликни бошқаларга юқтиришга ўта мойил бўлади. Бу эса эмлаш ёшига етмаган болаларни, иммунитети заиф одамларни ва умуман, эмланмаганларни хавф остига қўйиши мумкин.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан бир қаторда олимлар «ҳиндча» штамм вируснинг асл вариантидан анча юқумлироқ эканини тасдиқлаган эди.
АҚШда «ҳиндча» штаммнинг тарқалиши фонида CDC фуқароларга жамоат жойларида ниқоб тақиш режимига қайтишни тавсия қилди. Айни пайтда Қўшма Штатларда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 80 фоизи ушбу штаммга тўғри келмоқда.
Илгари, ниқоб фақат эмланмаганлар учун зарур бўлган бўлса, энди санитария идоралари уни ҳаммага тавсия қилмоқда. CDC, шунингдек, барча ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимларини улар эмланган бўлишидан қатъи назар, ҳимоя воситаларидан фойдаланишга даъват этди.
Май ойида АҚШ ҳукумати COVID-19’га қарши вакцинанинг тўлиқ курсини олганлар учун кўчада ва аксарият жамоат жойларида ниқоб тақмасликка рухсат берганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда пандемия бошидан буён 34 589 719 кишида COVID-19 аниқланган, 611 251 киши касалликдан вафот этган. АҚШ касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди