18:44 / 01.08.2021
2 885

Pfizer ва Moderna вакциналар нархини оширди


Фото: «Zen.yandex.ru»
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари Pfizer ва Moderna Европа Иттифоқи учун препаратнинг бир дозаси нархини кўтаришди, деб хабар бермоқда Financial Times.

Унинг маълумотларига кўра, Pfizer компанияси препаратининг бир дозаси нархи 15,5 евродан 19,5 еврогача кўтарилган. Moderna компанияси препаратининг бир доза нархи, шартномага мувофиқ, 25,5 AҚШ долларини ташкил қилади. Манбаларга кўра, илгари унинг нархи 22,6 долларни ташкил этган, деб ёзади нашр.

Газетанинг таъкидлашича, компаниялар Европа Иттифоқидаги нарх сиёсати ҳақида изоҳ беришдан бош тортишди.
Икки кун аввал Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар бергандик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Pfizer ва Moderna вакциналар нархини оширди