
Фото: ria.ru
Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.
Пашиняннинг номзоди парламентда кўпчиликни ташкил этувчи «Гражданский договор» партияси томонидан илгари сурилганди.
Арманистон конституциясига мувофиқ, миллий мажлис ваколатларининг янги муддати бошланганида президент парламентдаги кўпчилик таклиф этган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.
20 июнь куни «Гражданский договор» партияси парламентга муддатидан аввал бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар