10:10 / 08.08.2021
2 169

Афғонистоннинг етакчи партияларидан бири халқни толибларга қарши курашга сафарбар қилмоқчи


Фото: Reuters
Афғонистон етакчи партиялардан бўлган "Жамияти Исломи" партияси раиси Салоҳуддин Раббоний партиянинг ҳарбий раҳбарлари билан ўз тарафдорларини "Толибон" ҳаракати жангариларига қарши курашга чорлаш масаласини муҳокама қилди.

"Генерал Мир Омонулла Гузар ва генерал Жонаҳмад Ҳақжу билан учрашувларда партия бошқарув кенгаши аъзолари билан биргаликда мамлакатдаги сиёсий вазиятни хавфсизлик нуқтайи назаридан муҳокама қилдик", - деб маълум қилди Раббоний.

"Биз шунингдек, халқни қай тарзда мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларига ёрдам беришга сафарбар қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдик", - деди у.

"Жамияти Исломи" партиясининг қуролли отрядлари 2001 йилга қадар толибларга қарши асосий коалиция деб ҳисоблаб келинган.

Охирги кунларда толибларнинг Афғонистондаги ҳарбий мавқейи кучайиб бормоқда, улар иккита вилоят маркази устидан назорат ўрнатгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг