
Россиялик врач Юлия Лоцманова коронавирус юқтириш натижасида хотира пасайганда нималар қилиш мумкинлиги бўйича маслаҳатлар берди.
Когнитив қобилиятларни тиклаш учун мутахассис наздида қуйидагилар муҳим:
«Хотира ва эътиборни тиклаш учун маълум жисмоний машқлар - бармоқ гимнастикаси мавжуд. Бу нозик восита кўникмаларини мукаммал ривожлантиради, хотирани тиклайди, концентрацияни ривожлантиради. Фикрлаш жараёнини яхшилайди», — дейди у «Говорит Москва» радиоси эфирида.
Шифокор шунингдек, беморларга кўпроқ ўқишни, мусиқа тинглаш ва хаёлда ҳисоблашни машқ қилишни маслаҳат берди.
Хотирадаги жиддий муаммолар бўлса Лоцманова мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар