
Яқин келажакда COVID-19 катта эҳтимол билан яна бир оддий юқумли касалликка айланади, дейди Пол Хантер, Шарқий Aнглия университети Норвич тиббиёт мактаби профессори.
«Бир неча йил ичида инфекцияларнинг аксарияти асемптоматик ёки енгил бўлади. Бошқача айтганда, бошқа коронавируслар каби, бу оддий касалликка айланади. Ҳақиқатан ҳам ... бу аломатлар аллақачон кенг тарқалган: делта варианти одатда томоқ ва бурун оқиши кўринишида намоён бўлади», — дейилади Хантернинг Spestator журналидаги мақоласида.
Ҳантер дунё коронавирусга қарши коллектив иммунитетга эриша олмайди, лекин иммунитет ва инфекциянинг тарқалиши ўртасида мувозанат ҳосил бўлади деб тахмин қилди.
Олим кўп коронавируслар қишда энг фаол бўлишини таъкидлаган ва COVID-19 қўзғатувчиси бундан мустасно бўлмаслиги мумкин: «биз қишки тўлқинларни кўп йиллар ва ҳатто ўн йиллар давомида кузатамиз, лекин ўлимлар сони камаяди».
Профессор вируснинг янги вариантлари оддий ҳаётга қайтишда муаммолар туғдиришини инкор этмаган, чунки улар анча юқумли ва хавфлидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар