19:07 / 09.08.2021
3 625

Лукашенко тез орада президентликдан кетишини айтди


Фото: РИА «Новости».
Беларус президенти Александр Лукашенко чет эллик журналистлар, экспертлар ва жамоат арбоблари иштирокидаги «Катта суҳбат» чоғида ўз лавозимини жуда тез орада тарк этишини айтди. Суҳбат миллий телеканаллар эфирида намойиш этилган.

Шу билан бирга, Лукашенко ўзидан кейин ворис масаласида тўхталиб ўтаркан, «бу жуда қийин масала, доим шу ҳақида ўйлайман», дея таъкидлаган.

Ким ва қачон Беларус президенти бўлади, деб сўрашганида, у: «Халқ кимни сайласа, у президент бўлади»,— деб жавоб берган.
«Қачон кетишимни тахмин қилишнинг ҳожати йўқ. Тез орада. Агар президентлик сайловлари бўлса, мен сизга ваъда бераман, сайловларда ўз номзодимни қўймайман, ўрнимга бирон ўзим истаган номзодни илгари сурмайман», — деди Лукашенко.

Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатда у тарбиялаган ва садоқати билан унга ўхшаш 15-20 киши бор.
«Улар ишончли, улар ҳеч кимни қатл қилмайди. Ва кейин кўпчилик уларга овоз беради», — деди Беларус раҳбари.

Лукашенко аввалроқ, мамлакат чегарасининг «ҳар бир метрини ёпиш»га буйруқ берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко тез орада президентликдан кетишини айтди